Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси – Тиаго Безерра

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаб келди.

Ташкил этилган сўровномада PEPSI  Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этиб келишди. Шунингдек, мухлислар овози ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинди.

Мана Суперлиганинг 2018 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Ортда қолган ноябрь ойида Суперлигада 28-29-30-31-32-тур учрашувлари ўтказилди. 

Чемпионат-2018нинг охирги ойида бир қатор футболчилар жуда ажойиб ўйин намойиш этишди. Ноябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ташкил этилган сўровномада эса мавсум давомида жуда кўтаринки руҳда тўп сурган “Пахтакор” аъзоси бразилиялик – Тиаго Безерра энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Безерра ортда қолган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Маҳоратли футболчи ўз жамоасининг чемпионат кумуш медалларини қўлга киритишида улкан улуш қўшди. 

Ноябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада Безерра Марат Бикмаевни кичик фарқ билан ортда қолдирди. Аслида мураббийлар ва сардорларнинг овозлари бўйича ушбу икки нафар ўйинчи бир хил очко жамғарди. Якунда ҳал қилувчи ўринни мухлислар берган овоз ҳал қилди ва Безерра Бикмаевдан 2 очкогагина илгарилаб, мавсум-2018нинг охирги ойида ташкил этилган сўровномада ғолибликни қўлга киритди. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102520 | Инструменты