Сурат — лаҳзалар, ҳиссиётларни ажойиб тарзда кўрсатиб берувчи восита. Агар у гоҳ кутилган, гоҳ кутилмаган, гоҳ қизиқарли лаҳзаларда олинса яна яхши. Бутун дунё бўйлаб ҳар куни ана шундай суратлар олинади ва оммавий тармоқларга жойланади.
UzReport таҳририяти дунё бўйлаб эътиборга молик воқеа-ҳодисалар вақтида олинган суратларни тўплаб боради. Бугун, 11 сентябр куни ҳам бир қатор қизиқарли суратлар тарихга муҳрланган.
2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган ёруғликни ўрнатиш жараёни. Осмонга қаратилган ёруғлик чироқлари эгизак минораларга ўхшаш иккита кучли ёруғлик нурларини яратади.
Фото: Gary Hershorn/Getty Images
Голландия полицияси Гаагадаги асосий А12 автомагистралини тўсиб қўйган "Йўқ бўлиш қўзғолони" фаолларига қарши сув пуркагичлардан фойдаланди
Полшадаги ҳайвонот боғида оқ Бенгал йўлбарслари учун сузиш ҳавзаси очилди.
Марокашдаги зилзила оқибатлари
Гудвуд тезлик фестивалида ёш пойгачилар, Буюк Британия
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги ёмғир оқибатлари
Лос-Анжелесда Мексика Мустақиллик куни паради бўлиб ўтди
Гавайида Килауеа вулқони отилди
Полшанинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 31 даражага етди
Берлинда жойлашган Янги миллий галерея олдида немис рассоми Иса Гензкеннинг "Пушти атиргул" ҳайкалиAlpha version: 0.9.1.19 build 41806 | Инструменты