Санитария-эпидемиология соҳасида бир нечта йўналишларда электрон рақамлаштириш тизими ташкил этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.
Бугунги кунда хизматлар сифатини яхшилаш, соҳани оптималлаштириш ва ташкилотларнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Санитария-эпидемиология соҳасида ҳам бир нечта йўналишларда электрон рақамлаштириш тизими ташкил этилди.
YKEM - Юқумли касалликлар электрон мониторинги – бу аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида юқумли касалликларнинг эпидемиологик назоратини рақамлаштириш орқали такомиллаштириш.
Анъанавий ахборот алмашиниш тизими орқали маълумотларни йиғилиши, қайта ишланиши ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказилиши 12 соатдан 48 соатгача вақтни эгаллайди. Юқумли касалликка чалинган бир нафар бемор бу вақт ичида камида 2-3 нафар соғлом одам билан мулоқот қилади, натижада ушбу соғлом шахсларни касалликни яширин даври муддати давомида тиббий назоратга олиш ва карантин чораларини белгилашга зарурат туғилади. Юқумли касалликлар электрон мониторинги ахборотни тезкор ва сифатли ахборотлар етказилиши таъминланади бу эса юқумли ва ўта хавфли юқумли касалликларни ўз вақтида бартараф этиш ва тарқалиб кетишини олдини олишга хизмат қилади.
Республика Санепидқўмитанинг вакцина сақлаш омборлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида вакциналар логистикасини бошқариш тизими таъминланиши, харид қилиш, тарқатиш ва қайта тақсимлашнинг соддалаштирилган тартиби яъни “Электрон вакцина логистикасини бошқариш тизими” ишга туширилди. Бунда вакциналарни вилоятларга юбориш, вилоятлардан туманларга, туманлардан эса даволаш-профилактика муассасаларига вакциналарни сифатли ва совуқлик занжирига риоя қилган ҳолда етказилишини кузатишга имкон беради
RISK- тадбиркорлик субеткларининг хавфсизлик даражасини баҳолаш – хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базаси бўлиб, тадбиркорлик субъектларига “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси”ни бериш орқали озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш, шу жумладан болаларга таълим ва тарбия бериш, тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари хавф-хатар тоифаси бўйича табақалаштирилади. Бу эса ўз навбатида истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизмат ва истеъмол қилинадиган маҳсулотлар турларини гигиеник жиҳатидан хавфсиз ёки хавфлилиги (маҳсулотнинг истеъмолга яроқсизлиги) тўғрисида маълумотга эга бўлиш имконини беради.
LIS – Лаборатория ахборот тизими. Бу тиббиёт муассасалари лаборатория диагностикаси бўлимларининг беморни тестларга юбориш, биоматериалларни танлаб олиш ва тайёрлаш, турли хил тадқиқотлар ўтказиш, шу жумладан анализаторлардан фойдаланиш каби асосий иш жараёнларини автоматлаштириш ва электрон шаклга ўтказиш имконини берувчи дастур ҳисобланади. Анализ учун келган ҳар бир намуна штрих-кодланган бўлади, маълумотлар эса электрон шаклда юборилади ва уларни қабул қилиш, қайд қилишда қоғоз ва журналлардан воз кечилади. Электрон тизимда беморлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг ёши, жинсига қараб мониторинг қилинади. Афзалликлари:
- қоғоздан воз кечилади;
- маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетишини олди олинади;
- намуна текширувга келган кундан, жавоби чиқишгача вақт қисқаради;
- жавобни жойига етказиш тезлашади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40516 | Инструменты