Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли 3-ноябрдан 5-ноябргача Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради.
Бу кунларда айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланади. Айниқса, 4-ноябр куни айрим жойларда кучли ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли юқори.
4–5 ноябр кунлари ҳарорат кечаси 0–3 даража совуқгача, шимолий ҳудудларда эса -5 даражагача пасаяди. Кундузи ҳаво 5–10 даража илиқ бўлиб, аста-секин совиб боради.
6-ноябрдан бошлаб эса республика ҳудудида барқарор, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Баъзи жойларда эрталаб ва кечаси туман тушиши мумкин. Ҳафтанинг охирига бориб ҳаво кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи эса 13–16 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри бўйича прогноз
Пойтахтда об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 5–10 м/с атрофида бўлади. Ҳаво ҳарорати 14–16 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
4-ноябрдан 5-ноябр тонгигача вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу даврда ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқгача, кундузи эса 5–7 даража илиқгача пасаяди.
Ҳафта охирида пойтахтда кечаси салқин ҳаво сақланиб қолади, кундузи эса ҳарорат 10–13 даража илиқ атрофида бўлади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 110400 | Инструменты