Huawei 1
Ўзбекистонда менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига ҳар ой қўшимча устама тўланади

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Менежерлик сертификатига эга бўлиш талаби қуйидаги таълим муассасалари директори лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди:

  • Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
  • жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
  • санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
  • ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
  • алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

Жорий йилнинг 16 январидан бошлаб менежерлик курсида таълим олиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланган. Бунинг учун номзодлар махсус портал (manager.uzedu.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, курсларда иштирок этиш учун ариза юбориши талаб этилади.  

Менежерлик курслари 2024 йил 1 февралдан бошланади.  

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52310 | Инструменты