“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” янги таҳрирда чиқди
Ўзбек тили луғат таркибида юз берган жиддий ўзгаришлар муносабати билан давр талабига жавоб берадиган изоҳли луғат яратиш зарурати келиб чиқди ва академик A.Ҳожиев раҳбарлигида ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг (олдинги Aлишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) бир гуруҳ луғатшунослари томонидан 2006 – 2008 йилларда 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” яратилган ва нашр этилган эди.
Луғатга 80 мингга яқин ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, санъат, маданият ва техника соҳаларига оид терминлар, шеваларда қўлланадиган сўзлар, тарихий атамалар жамланган.
2020 йилда ушбу изоҳли луғат, мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммасининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти бўлим бошлиғи, ф.ф.н. Aбдуваҳоб Мадвалиев таҳрири остида тузатилган ҳолда 3 минг нусхада қайта нашр этилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40508 | Инструменты