Huawei 1
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади

Ўзбекистонда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу – 21 апрел кунги президент фармонида белгиланди.

Қонун лойиҳасида:

  • жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун белгиланган жазо чораларини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб равишда қайта тақсимлаш;
  • инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;
  • экстремизмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш масалалари назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси 2025 йил май ойида тайёр бўлиши керак. Бу вазифа Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига топширилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 43015 | Инструменты