Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 290,3 трлн сўмни ташкил этган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 290,3 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,4 трлн сўмга ёки 12,6 % га ошган.

Маълумот учун: 2024 йил январь-апрель ойларида хизматлар ҳажми 232,8 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 112,9 % ни ташкил этган.

2025 йилнинг январь-апрель ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,7 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 % га ошган.

2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 158,3 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54,5 % ини ташкил этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 40408 | Инструменты