Huawei 2
NASA 4G интернет тармоғини Ойга олиб чиқмоқчи — CNN

NASA Nokia компанияси билан ҳамкорликда 4G интернет тармоғини Ойга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, NASA ва Nokia компанияси инсоннинг бошқа сайёраларда узоқ муддатли ҳаёт кечириши учун қурилиш блокларини қўйишга ёрдам бериш мақсадида Ойда уяли алоқа тармоғини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу борада компаниялар ўз қарашларини ифода этган.

Ўз навбатида SpaceX компанияси ҳам 4G тармоғини Ойга олиб чиқиш борасида ҳаракат бошлаган. 2024 йилда компания шу йўналишдаги ракетасини учириши режалаштирилган. Ракета алоқа тизимини Ойнинг жанубий қутбига ўрнатиши айтилган. Тизим Ердан бошқарилиши хабар қилинган.

“Тармоқни ишга тушириш ва ишга тушьиришнинг биринчи муаммоси — тегишли ўлчам, вазн ва қувват талабларига жавоб берадиган, шунингдек, техник ходимсиз ишга тушириладиган космосда малакали уяли алоқа ускунасига эга бўлиш”, — деган NASAнинг дастурлар бўйича ёрдамчи маъмур ўринбосари Уолт Энгелунд.

4G тармоқ блоки Nokiaнинг Белл Лабс компанияси томонидан бир қатор тайёр тижорат компонентларидан фойдаланган ҳолда қурилмоқда. У АҚШнинг Intuitivet Machines компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қўниш мосламасига юкланади.

Кейинги ўн йилликда астронавтларни Ойга олиб чиқишни мақсад қилган NASAнинг Артемис дастури учун уяли алоқа ниҳоятда зарурдир. Чунки, ҳозирда астронавтлар бир-бири билан фақат радио алоқа орқали мулоқот қилади. Бироқ NASA ҳозирда юқори аниқликдаги видео ва илмий маълумотларни қўллаб-қувватлай оладиган Ой алоқаси тизимини истамоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga