2023 йил давомида қайта тикланадиган энергиянинг глобал қуввати 2022 йилга нисбатан 50 фоизга ошиб, қарийб 510 GW'га етган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори ўсиш кўрсаткичидир. Бу ҳақда Халқаро энергия агентлиги ҳисоботида келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, Европа, Қўшма Штатлар ва Бразилияда қайта тикланадиган қувватларнинг ўсиши барча вақтлардаги энг юқори натижани қайд этган бўлса-да, Хитойдаги ўсиш фавқулодда даражада юқори бўлган. Хусусан, ўтган йилда Хитойда бутун дунё 2022 йилда ишга туширган қуёш фотоэлектр станцияларидан ҳам кўпроқ қувватлар ишга туширилган, шамол электр станцияларининг қуввати ҳам 66 фоизга ошган.
Мавжуд сиёсат ва бозор шароитларига кўра, глобал қайта тикланадиган энергия қуввати 2028 йилга бориб 7300 GW'га етиши мумкин.
Ҳисобот муаллифлари прогнозларига кўра , келгуси 5 йилда қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича бир нечта муҳим натижаларга эришилиши кутилмоқда:
Қайд этилишича, 2028 йилга бориб жаҳон миқёсида ишга туширилиши кутилаётган янги қайта тикланадиган қувватларнинг деярли 60 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатда 2020 ва 2021 йилларда миллий субсидиялар босқичма-босқич тўхтатилишига қарамай, технологияларнинг иқтисодий жозибадорлиги сабабли шамол ва қуёш станцияларини қуриш тезлашиб бормоқда.
Шунингдек, 2023 йилда қуёш панелларининг нархи йиллик ҳисобда қарийб 50 фоизга пасайган ва уларнинг дунёда ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан уч баробарга ошган.
Қурилаётган ҳозирги ишлаб чиқариш қуввати шуни кўрсатадики, 2024 йил охирида қуёш станцияларининг глобал таъминоти 1100 GW’га етади ва потенциал ишлаб чиқариш талабнинг жорий прогнозидан уч баравар кўп бўлади.
2023 йилда янги қуёш ва шамол қувватларининг 96 фоизи янги кўмир ва газ электр станцияларига қараганда ишлаб чиқариш харажатлари пастлигини кўрсатган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 60700 | Инструменты