Ҳозирда Персоналлаштириш агентлиги базаси ишламаётганлиги сабабли, my.uzbmb.uz сайтида узилишлар юзага келмоқда. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Агаентликнинг абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими Персоналлаштириш агентлиги билан интеграция қилинган бўлиб, абитуриентларнинг паспорт маълумотлари Персоналлаштириш агентлигидан олинади.
Айни вақтда Персоналлаштириш агентлиги томонидан мазкур муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Персоналлаштириш агентлигининг абитуриентларга нима алоқаси бор?
Сабаби онлайн рўйхатдан ўтиш чоғида абитуриентларнинг паспорт маълумотлари Персоналлаштириш агентлиги базасидан олинади. Агар ушбу база ишламаса, демак абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўта олмайди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61308 | Инструменты