Huawei 1
Баходир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди

Президент қарори билан (ПҚ-4849, 06.10.2020 й.) Баходир Кахраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.

Маълумот учун

Баходир Кахраманович Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирнинг биринчи ўринбосари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология таъминоти агентлигининг директори лавозимида фаолият олиб боради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 80212 | Инструменты