Россиянинг Киров вилоятида болалар мактаб ошхонасидаги тушликдан кейин шифохонага ётқизилган, деб хабар бермоқда База Telegram-канали.
Маълум қилинишича, ҳодиса Калинино қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда. Ўқувчилар 28 ноябр куни тушликка палов ейишган, кейин эса уларнинг саломатлиги ёмонлашган.
Қайд этилишича, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 16 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган, бироқ беморлар сони ошиб бормоқда. Заҳарланиш воқеаси терговчилар ҳамда "Роспотребнадзор" вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
Дастлабки тахминга кўра, ошпазлар палов тайёрлаш технологиясига амал қилишмаган ва бу заҳарланишга олиб келган. Текширув ишлари охиригача мактаб ошхонаси ёпилган, ўқиш онлайн шаклга ўтказилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91822 | Инструменты