Huawei 1
Бухородаги «Устоз-шогирд» марказига сеҳрли саёҳат

Бухорода ўтказилган “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида Туризм давлат қўмитаси томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ҳам ташкил этилди. Мақсад – иштирокчиларни Бухоро маданияти ва анъаналарига имкон қадар чуқурроқ шўнғиттиш. Энг ажийиб ва эсда қоларли лаҳзалардан бири “Устоз ва шогирд” марказига ташриф бўлиб, унда Бухоро вилоятининг марвариди саналмиш - Сафи паловини тайёрлаш ва сувда Эбру усулида расм чизиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.  

«Устоз-Шогирд» маркази номидан маълумки, бу ерда анъанавий устоз ва шогирд муносабати асосида билим берилади. Ёшлар ўз ишининг усталари бўлган ҳунармандлардан бевосита ўрганадилар. Бу усул Бухорода асрлар давомида сақланиб келаётган бебаҳо меросдир. Бу ерда анъанавий ҳунармандчилик нафақат сақланади, балки ҳар куни қайтадан ҳаётга келади. Мехр ва эҳтиёткорлик билан ош тайёрлаётган бу киши, Давлат Тошев, масканни очилганидан бери, яъни 2018 йилдан бошлаб бошқариб келаётган рассом ва ошпаз. У иқтидорли болаларни қидириб топади ва уларга ўз талантларини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Энг муҳими – шогирдлардан ҳеч қандай хақ олинмайди ҳам.

«Устоз-Шогирд» маркази — бу Ўзбекистоннинг амалий санъати қандай қилиб анъана ва замонавийликни уйғунлаштираётганига ёрқин мисолдир. Тизим фақат ўқитиш эмас — бу маданий тарбия, инсоннинг руҳан ва касбий ўсиш жараёни. Шогирд нафақат билим олади, балки ҳунармандлар оиласига айланади.

Устоз-шогирд марказида яратилган миниатюра мавзулари алоҳида қизиқиш уйғотади. Бу ерда фалсафа ва сўфийлик юксак қадрланади, кўплаб асарларда турли қизиқарли мавзулар ўз аксини топган. Давлат Тошев эса ўз мактаб устахонаси меҳмонларига ўзбек миниатюрасидаги ҳар бир тимсол ҳақида, ҳар бир нақш ва рангнинг фалсафий маъноси ҳақида батафсил сўзлаб бериши мумкин.

Агар сиз ҳам Бухорога ташрифларингиз чоғида ушбу сеҳрли оламга шўнғишни истасангиз, эшиклари ҳамма учун очиқ бўлган Устоз-Шогирд марказининг меҳмонига айланинг!

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 71612 | Инструменты