Huawei 1
Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси пиёдани уриб юборди ва у шифохонада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 17:40 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган A.A. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Билдирилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50616 | Инструменты