Huawei 1
“Маънавият фидойиси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни юртимизнинг барча гўшаларида кўтаринки руҳда ўтказилганига оммавий ахборот воситалари орқали гувоҳ бўлдик. Шу муносабат билан Жиззах давлат мусиқали драма театрида ўтказилган байрам тадбири ҳам она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди.

 Тантанали руҳда бошланган тадбирда қатнашчиларига Президент табриги ўқиб эшиттирилди. Унда тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янгради. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Меҳри Абдураҳмонова “Жаҳон минбарида янгради тилим”  мавзусида маъруза қилди ва она тилига бағишланган шеърини ўқиб берди.

Ушбу тантанали маросимда вилоятнинг бир гуруҳ вакиллари қаторида Уюшма аъзоси Меҳри Абдураҳмонова Республика маънавият ва маърифат марказининг “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 81500 | Инструменты