Huawei 1
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Биласиз, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур мусобақада Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ушбу мусобақа олдидан Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда қисқа йиғин ўтказади. Бугундан машғулотларга киришган Азамат Абдураимов шогирдлари 19 августга қадар пойтахтимизда йиғин олиб боришади ва сўнгра Москвага йўл олишади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50410 | Инструменты