Huawei 1
Россияда 8-9-синфлар учун дронларга оид дарслик чоп этилди

«Просвешчение» нашриёти ва дрон ишлаб чиқарувчи «Геоскан» компанияси «Меҳнат (технология)» фанидан «Роботехника» мактаб модули учун дронлар бўйича биринчи дарсликни чиқарди. Бу ҳақда 11 сентябрь, чоршанба куни ТАСС давлат ахборот агентлиги «Просвешчение» матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Дарслик 8-9-синф ўқувчилари учун чиқарилган. Материал жами 34 соатга мўлжалланган. Қўлланма олти бобни ўз ичига олади: учувчисиз авиацияга умумий кириш, дронларнинг таснифи ва дизайни, учувчисиз учоқларнинг электрон компонентлари, қўлда учириш асослари, автоном парвозларни дастурлаш, учувчисиз учоқлар дунёсидаги тенденциялар ва касблар.

Россия мактабларида, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг, УУА технологиялари бўйича ўқитиш фаол жорий қилинмоқда. Бундай алоҳида модулнинг мактаб ўқув дастурига киритилгани 2024 йил февралида маълум бўлди. Россия Федерацияси таълим вазирининг ўринбосари Татяна Василева айтганидек, гап «ҳарбий хизматга тайёргарлик ва ватанни ҳимоя қилиш» кўникмалари ҳақида кетяпти. Шунингдек, фуқаролик ҳудудларида қўлланадиган УУА технологиялари ҳам ўрганилади, дея қўшимча қилди Василева. 

Жанговар УУА асослари мактаб ўқув дастурига киритиляпти 

Ўтган йилнинг август ойида мактабларнинг 10-11-синфлар учун бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув дастурига дронлардан фойдаланиш асосларини ўргатиш киритилган эди. «Техник тайёргарлик ва алоқа асослари» модули доирасида мактаб ўқувчиларига дронлардан жанговар фойдаланиш усуллари ва улар ёрдамида ер релефини ўрганиш ўргатилади. Бундан ташқари, ўқувчилар «душман учувчисиз учоқларига қарши курашиш алгоритми»ни билиши ва «УУАни бошқариш бўйича амалий ҳаракатларни бажариши» шарт», — дейилади Таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 100722 | Инструменты